Ўтган ёзда Каталония клубига келиб қўшилган "Барселона" ҳимоячиси Жоау Канселу жамоадошларидан қайси бири уни кўпроқ ҳайратга солганини айтди.
"Френки де Йонг менда катта таассурот қолдирди. Агар сиз у билан ишлаганингизда, у қандай машғулот ўтказаётганини ва майдонда қандай турли ишларни қила олишини кўрган бўлардингиз", - деди Канселу.
Эслатиб ўтамиз, де Йонг Каталония клубида 2019 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Бу даврда нидерландиялик футболчи барча турнирларда 195 та учрашувда иштирок этиб, 16 та гол ва 21 та голли узатмани амалга оширган. 26 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.