"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем 2024 йилги мақсадлари билан ўртоқлашди. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 20 ёшли англиялик футболчи Дортмунднинг “Боруссия”сидан “Реал”га ўтиб, “Golden Boy” совринини қўлга киритган, шунингдек, 13 та гол билан Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари сифатида мавсумнинг биринчи ярмини якунлаганди.
“Менинг 2024 йилги мақсадларим? "Кўп совринларни қўлга киритиш, кўп гол уриш, иложи борича яхши ўйнаш, иложи борича кўпроқ ғалаба қозониш ва "Реал Мадрид" футболчиси бўлишдан завқланишда давом этиш", - дея Беллингем сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Эслатиб ўтамиз, ёзда “Лос Бланкос” футболчи учун 103 миллион евро тўлаган эди.