Кириш Регистрация
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе

2023 йилнинг асосий воқеалари

Баҳо:
+ | -

2023 йил бизга кўплаб қизиқарли воқеаларни тақдим этди. Шу жумладан футбол ҳам. Бугун улардан энг қизиқарлиларини эслаб ўтишга қарор қилдик.

Гвардиола “Манчестер Сити”ни Чемпионлар лигасида ғалабага олиб келди

Чемпионлар лигаси кубоги ва Пеп Гвардиола ҳақидаги хотиралар классикага айланди. Испаниялик доимий равишда ҳал қилувчи турларга етиб борди: аввалига “Бавария”, кейин эса “Сити” билан. Аммо у ҳар доим муваффақиятсизликка учради. "Барселона" билан иккита Чемпионлар лигаси Пеп коллекциясида бор эди. Аммо ўтган мавсумда Гвардиоланинг ёмон анъанаси бузилди. “Сити” ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, испаниялик эса Европанинг асосий кубогисиз 12 йиллик сериясига барҳам берди. Боз устига, “шаҳарликлар” буни атипик услубда амалга ошириб, “Интер” устидан қийин ғалабага эришдилар.

"Наполи" А Серияда ғалаба қозонди

"Наполи" Диего Марадонадан кейин Италия чемпионлигини қўлга кирита олмаётган эди. Ўтган мавсум олдидан олтинсиз серия якунланиши ҳақида аниқ ишоралар йўқ эди. Бироқ, Лучано Спалетти Неаполда одамларни ўз ўйинларига меҳр қўйган ажойиб жамоани йиғди. "Наполи" ўйиндан ўйинга ғалаба қозониб, узоқ кутилган чемпионлик сари қадам ташлади. Улар 33 йил ичида биринчи марта А Серияда ғалаба қозониб, чемпионликка эришдилар.

Харри Кейн "Тоттенхэм"ни тарк этиб, "Бавария"га ўтди

Харри Кейн "Тоттенхэм" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Аммо форвард клубни эртароқ тарк этганида бу номга эга бўлмаслиги мумкин эди. Топ-клублар инглиз футболчисига фаол қизиқиш билдиришди, аммо у ёки бу сабабларга кўра форвард "Тоттенхэм"ни тарк этмади. Харри фаолиятини Лондонда якунлайди, деган фикр эса йилдан-йилга ҳақиқатга айланиб бормоқда эди. Аммо 2023 йилнинг ёзида "Тоттенхэм" сардорни қўйиб юборди. "Бавария" Кейн учун ўз тарихидаги рекорд сумма 95 миллион евро тўлади. Мюнхенликлар сотиб олганидан афсусда бўлишлари даргумон. Кейн мавсумдаги 22 учрашувда 25 гол ва 8 голли узатма эга!

Месси АҚШга кўчиб ўтди

2021 йилда биз Месси билан “Барселона”да хайрлашдик ва 2022/2023 йилги мавсум охирида Лео Европадан кетди. Аргентиналик футболчи жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва фаолияти якунида ўзига нисбатан босимни пасайтирди. Месси МЛСни забт этиш ва футболни ажойиб қилиш ниятида. Лионель "Интер Майами" клуби футболчисига айланди. "Интер Майами" аргентиналик билан биргаликда дарҳол Лига кубогини қўлга киритди. Қўшма Штатларда Мессининг ҳар бир голи акс этган видеолар эса ўн миллионлаб кўришлар олди.

Саудия Арабистонига йирик юлдузлар оқими

Ўтган йил давомида Саудия Арабистони Европа клублари учун кучли рақибга айланди. Яқин Шарқ футболчиларни катта маош билан ўзига тортади. Саудия Арабистонига нафақат карераси пасайиб бораётган юлдузлар, балки ўзининг энг юқори чўққисидаги футболчилар ҳам борди. Криштиану Роналду биринчи бўлиб 2022 йил охирида йўл очди. Неймар, Бензема, Канте, Фабиньо, Фирмино, Малком, Милинкович-Савич, Мане, Лапорт - барчаси Саудия клубларида ўйнаяпти. Бир неча йил олдин буни тасаввур қилишнинг иложи йўқ эди. 2023 йилнинг ёзидаги трансфер янгиликлари деярли барча юлдузларни Саудия Арабистонига жўнатди.

"Челси"нинг оммавий харидлари

Лондон клубида футболчилар шунчалик тез-тез пайдо бўлдики, фақат ашаддий мухлислар уларнинг барчасини эслашлари мумкин эди. Клуб Роман Абрамовичдан Американинг BlueCo консорциуми қўлига ўтган пайтда, янги эгалар 1 миллиард евродан кўпроқ пул сарфлашди! Ҳозирча сармоялар ўзини оқламади: АПЛнинг сўнгги мавсумида 12-ўрин, жорий мавсумда эса 10-ўрин. Аммо "Челси"нинг бирин-кетин ўйинчини йиғишини кўриш жуда қизиқарли эди.

Киритилди: 13:32, 01.01.2024.
Ўқилди: 2389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги имкониятларини баҳолади [6476]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [3994]

Флорентино Перес Килиан Мбаппе билан шошилинч учрашув ўтказади [2431]

Бельгия терма жамоаси Жаҳон чемпионати учун расмий таркибини эълон қилди [1990]

«Манчестер Юнайтед» Кэррикка янги шартнома таклиф қилди - Тафсилотлар [1526]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1514]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1315]

Карло Анчелотти: «Агар Жозе «Реал»га қайтса, бундан хурсанд бўламан» [1267]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [1233]

«Эвертон» афсонаси клубдан кетмоқда. У АПЛ рекорчиси ҳисобланади [1162]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик