"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси жамоани тарк этади. Хабарларга кўра, "Вильярреал" "қизил иблислар" юлдузи Факундо Пельистрига қизиқиш билдирмоқда. 22 ёшли вингер 2020 йилда 9 миллион фунтга харид қилинган эди.
У ҳозирга қадар бирор марта асосий таркибда майдонга тушган эмас. Шу сабабли Эрик тен Хаг уни сотиб, ўринини ишончли футболчи билан тўлдириш ҳақида ўйламоқда. У мавсум сўнгига қадар сотиб олиш шарти билан ижара олиниши мумкин.