Кириш Регистрация
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Круничнинг "Фенербахче"га қанчага ўтиши маълум

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

"Милан" ва "Фенербахче" ярим ҳимоячи Раде Круничнинг қишки трансферининг барча тафсилотлари бўйича келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқлар орқали маълум қилди.

Журналистнинг хабар беришича, турк гранди босниялик футболчининг трансфери учун уч миллион евро, шунингдек, 1,5 миллион бонус тўлайди. Бугун давомида Крунич тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Истанбулга учиб кетади.

Раде миланликлар жамоасида 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи “россонерилар” сафида 14 та ўйинда қатнашиб, гол ура олмади.

Киритилди: 14:12, 12.01.2024.
Ўқилди: 724 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.