Кириш Регистрация
17/04 19:00 Саудия Арабистони 1-1 Жанубий Корея
17/04 20:00 Андижон 2-3 Хоразм
17/04 22:15 Ўзбекистон 3-0 КХДР
18/04 18:00 Хоразм - Бунёдкор
18/04 20:15 Қизилқум - Қўқон-1912
19/04 00:00 Эспаньол - Хетафе
19/04 17:00 Райо Вальекано - Валенсия
19/04 18:00 Лечче - Комо
19/04 18:00 Шўртан - Машъал
19/04 19:00 Бухоро - Насаф
19/04 19:00 Кристал Пэлас - Борнмут
19/04 19:00 Эвертон - Манчестер Сити
19/04 19:00 Вест Хэм - Саутгемптон
19/04 19:00 Брентфорд - Брайтон
19/04 19:15 Барселона - Сельта
19/04 20:15 Нефтчи - Пахтакор
19/04 21:00 Монца - Наполи
19/04 21:30 Мальорка - Леганес
19/04 21:30 Астон Вилла - Ньюкасл
19/04 23:45 Рома - Верона
20/04 00:00 Лас-Пальмас - Атлетико

IFFHS рейтинги: «Бунёдкор» ва «Пахтакор» кўтарилишди

Баҳо:
+ | -

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) бугун дунё терма жамоаларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтинг жамоаларнинг 2012 йил 1 февралидан 2013 йил 31 январигача бўлган вақт оралиғида расмий ўйинларда қайд этган натижалари асосида тузилганини таъкидлаш жоиз.

Сўнгги йилларда Топ-400нинг доимий аъзосига айланиб қолган "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари рейтингда озгинадан кўтарилишган. "Қалдирғочлар" аввалги рейтингда 118-ўринда эканини ва ҳозир 116-поғонага жойлашганини инобатга олганда, 2 поғона юқорига кўтарилишга эришган. Ўзбекистон кубоги соҳиби ҳисобида 114 очко тўпланган Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони эса бирйўла 14 поғона кўтарилиб, 300ликка кирди. "Пахтакор" янги мавсумни IFFHS рейтингида 296-ўринни эгаллаган жамоа сифатида бошлайдиган бўлди.

Рейтингда кетма-кет 22 ойдирки, "Барселона" клуби бошқариб келмоқда. Иккинчи ўринга эса ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби — "Челси"ни ортда қолдирган ҳолда, "Атлетико" жамоаси кўтарилиб олди. Мадридликлар очколар бўйича "Барса"га жудаям яқинлашиб олганини таъкидлаш лозим. Уларнинг очколари орасидаги фарқ 9 очкони ташкил қилмоқда.

Дарвоқе, Мадриднинг яна бир клуби — "Реал" эса IFFHS томонидан январь ойининг энг яхши жамоаси деб топилди. Мадридликлар бу ойда рейтинг учун барчадан кўп — жами 38 очко жамғаришган. Моуриньо шогирдлари 2013 йилнинг илк ойида умуман мағлубиятга учрашмади (Ла лига ва Испания кубогида). Шунга қарамай, мадридликлар февраль ойи рейтингида аввалгидек 7-ўринни эгаллаб туришибди.

Осиё жамоалари орасида "Ульсан Хёндэ" 30-ўринни эгаллаб турибди. "Бунёдкор" эса Осиё жамоалари орасида 5-поғонани қайд этган.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан IFFHS сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.iffhs.de
Киритилди: 13:09, 04.02.2013.
Ўқилди: 7102 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz