Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 0-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 1-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 1-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Расман! Иброҳимхалил Йўлдошев "Қайрат" футболчиси

Баҳо:
+ | -

Олмаотанинг “Қайрат” клуби Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 22 ёшли ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Футболчимиз 2024 йилнинг охиригача сотиб олиш ҳуқуқи билан Олмаота клубига ижарага ўтди.

Йўлдошев “Пахтакор” тарбияланувчиси. 2019 йилда тошкентликлар таркибида Ўзбекистон чемпиони бўлган, 2021 йилда эса мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. Қолаверса, ҳимоячи "Бунёдкор"да ҳам ўйнаган.

2021 йилнинг ёзида Иброхимхалил Россиянинг “Нижний Новгород” клубига ўтди ва шу кунгача ўша ерда ўйнади. Умуман олганда, у "Нижний Новгород" учун 63 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Йўлдошев 22 ёшида Ўзбекистон терма жамоаси либосида 16 та ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган. 2023 йилнинг кузида эса Ўзбекистон олимпия терма жамоаси таркибида барча ўйинларда қатнашиб, Осиё ўйинларининг бронза медали совриндори бўлди.

Киритилди: 17:26, 15.01.2024.
Ўқилди: 1828 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик