Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Касильяс The Best FIFA Football Awards 2023 тадбирини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ва Испания терма жамоаси собиқ дарвозабони Икер Касильяс кеча Лондонда бўлиб ўтган The Best FIFA Football Awards 2023 якунлари ҳақида танқидий фикр билдирди.

"Сиз яхши мукофотлар яратасиз ва уларни оляпсиз, шу билан адолатсизлик қиляпсиз. Буларнинг барчаси кўпроқ "Табассум" маросимига ўхшайди. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳаммага хайрли тун!" - деб пост қолдирди Касильяс ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА талқини бўйича 2023 йилнинг энг яхши футболчиси Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси бўлди. Энг яхши мураббий "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Манчестер Сити"ни бошқараётган Пеп Гвардиола деб топилди. ФИФА талқинига кўра, ўтган йилнинг энг яхши аёл футболчиси "Барселона" вакили Айтана Бонмати бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Месси “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд билан бир хил очко жамғарган бўлса-да, бу совринни терма жамоа сардорларининг кўпроқ овози эвазига олганди.

Киритилди: 18:22, 16.01.2024.
Ўқилди: 3930 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.