Яқинда Лионель Месси ФИФA талқини бўйича 2023 йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритганди.
Aргентиналик футболчининг овоз беришдаги ғалабаси баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, чунки белгиланган вақт оралиғида (мукофот 2022-йилнинг 19-декабридан 2023-йилнинг 20-августигача бўлган ўйинлари учун берилган) Месси фақат Франция чемпионати ва Лига кубогини қўлга киритди.
Эрлинг Холанд "Манчестер Сити" билан кўпроқ ғалаба қозонди. Ижтимоий тармоқларда ТВ 2 Спорт телеканали томонидан суратга олинган маросимдан видео пайдо бўлди.
Унда "Челси"нинг собиқ футболчиси Жон Оби Микель нима учун Месси совринни қўлга киритди, деган саволга жавоб бергани акс этган.
“У ғалаба қозонди, чунки у тарихдаги энг буюк футболчи. У жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди”, — деди Оби Микель.
Журналистлар Оби Микелга жаҳон чемпионати мукофот берилган вақтга киритилмаслигини айтишди.
"Челси"нинг собиқ футболчиси бу далилларга ишонмади ва яна бир нечта иборалардан сўнг кетиб қолди.