ПСВда ижара асосида ўйнаётган "Барселона" ҳимоячиси Сержиньо Дест Каталония клубига қайтиш шартлари ҳақида гапирди.
"Менимча, "Барселона", ПСВ ва менда муҳокама қиладиган нарса бор, аммо ҳозирча бу ҳақда гапиришга эрта", деди Дест VoetbalZone'га.
Дестнинг сўзларига кўра, у Хави бошқараётган вақтда "Барселона"га қайтмайди.
“Фақат у ердаги вазият ўзгарса. Хави ҳали ҳам ўша ерда. Демак, ҳозирча, қайтмайман, бу жуда қийин бўлади”, — дея қўшимча қилди Дест.
23 ёшли америкалик футболчи 2020 йилда "Аякс"дан "Барселона"га ўтган эди. У каталонияликлар сафида 72 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.