Кириш Регистрация

Неймарнинг "ПСЖ"га ўтиши борасида тергов ишлари бошланди

Баҳо:
+ | -

Франция Молия вазирлиги бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг "Барселона"дан "ПСЖ"га ўтиши бўйича тергов доирасида тинтув ўтказди. Бу ҳақда L’Équipe нашри хабар берди.

Манбага кўра, 15 январь, душанба куни Молия вазирлигида тинтув ўтказилган бўлиб, уни коррупция ва солиқ фирибгарлигига қарши курашиш марказий бошқармаси полицияси ходимлари ўтказган. Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари Неймарнинг 2017 йилда амалга оширилган "Барселона"дан "ПСЖ"га трансферини текширмоқда. Трансфер солиқ қонунчилигини четлаб ўтиш орқали амалга оширилган бўлиши мумкин.

Неймар 6 йилни "ПСЖ"да ўтказди, ўтган ёзда ҳужумчи Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубига ўтди. Парижликлар билан бирга бразилиялик футболчи беш марта Франция чемпионлигини, уч мартадан мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Киритилди: 14:21, 18.01.2024.
Ўқилди: 3114 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик