"Барселона" президенти Жоан Лапорта яқинда бўлиб ўтган "Реал Мадрид" учрашувида ҳакамлар ишидан норозилигини яширмади.
Якшанба куни “Лос Бланкос” 99-дақиқада Даниел Карвахалнинг голи эвазига “Aльмерия” устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Хабар бериб ўтганимиздек, "Барселона" бу ўйинда ҳакамнинг қарорларидан ҳафсаласи пир бўлган ва энди бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти очиқ гапирди.
“Кеча “Бернабеу”да юз берган воқеа шармандалик. Мавсум давомида ҳакамларга кўрсатилаётган босимга қарши нимадир қилиш керак, деб ўйлайман”, - деди Лапорта.