Кириш Регистрация

"Фулхэм" устози: "Турнирни тарк этган бўлсак-да, жамоам ўсишда давом этмоқда"

Баҳо:
+ | -

Англия Лига кубоги ярим финалида "Фулхэм" клуби "Ливерпул"га ютқазди, аммо жамоанинг португалиялик бош мураббийи Марку Силва "Фулхэм" турнирда яхши ўйнаганига ишонч билдирмоқда.

"Ушбу турнирда қандай ўйнаганимиздан фахрланишимиз керак. Биз жуда кучли рақибларга қарши курашдик. Балки бугунги ўйин биз учун энг яхшиси бўлмади, ҳаяжон ҳам, эрта гол ҳам бўлди. Умуман олганда, рақиб ҳақли равишда яхшироқ эди. Лекин биз охиригача ҳаракат қилдик. Бу ҳақиқий кубок баҳси эди. Ўтган мавсумда биз Лига кубогида ёмонроқ ўйнагандик. Биз ўсиб бормоқдамиз", - деди Силва BBC Sport билан суҳбатда.

Киритилди: 10:27, 25.01.2024.
Ўқилди: 672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.