"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ва бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "кўклар"нинг собиқ футболчилари Муҳаммад Салоҳ ва Кевин Де Брюйне ҳақида гапирди.
"Челси"ни муваффақиятга эриштирган футболчилар ҳақида гапирганда, доим ўша жамоа ва клуб хўжайини менталитетини эсга олиш керак. Иккинчи ўрин биз учун фалокат бўлди. Мен буни ўзим ҳис қилдим, ҳамма ҳис қилди. Бизга кўплаб ўйинчилар келишди, ўша Кевин Де Брюйне ва Муҳаммад Салоҳ. Кўп ўйинчилар бу жамоага мос келмасди", - дея Лемпарднинг сўзларини келтиради журналист Дейв Оккоп.
Муҳаммад Салоҳ 2014 йилда "Челси"га ўтган ва 2016 йилда Лондон клубини тарк этган. Кевин Де Брюйне 2012 йилдан 2014 йилгача "кўклар" сафида эди.