"Байер" бош мураббийи Хаби Алонсо «Ливерпуль»ни бошқаруви мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
Хабарингиз бор, Юрген Клопп мавсум сўнгида жамоани тарк этишини маълум қилди.
«Мен Юргенни ҳурмат қиламан. У «Ливерпуль»га келгунга қадар ҳам ундан ҳайратланардим. Унинг бу жамоадаги ишлаш вақтида уни янада кўпроқ баҳолаш имкониятига эга бўлдик.
Айни пайтда мен «Байер»да бахтлиман ва ўз ишимдан мароқланяпман. Ҳар бир кун ва ҳар бир ўйин — катта синов. Мураккаб, аммо ажойиб саёҳатдан завқ оляпмиз.
Ҳозир мен келажакда нима бўлиши ҳақида ўйламаяпман. Бор эътиборимни клубга қаратганман. Ҳозир яхши жойдаман ва бу менга ёқмоқда», – деди «Байер».