Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Ғалабадан эсдалик – баннер! (видео)

Баҳо:
+ | -

Ҳозирги «Реал» совринларни бирин-кетин «ямламай ютадиган» даҳшатли жамоадек кўринмоқда.

Ҳа, Карло Анчелотти жамоаси 18 январь куни «Мадрид дербиси»да «Атлетико»га 2:4 ҳисобида ютқазиб, Испания кубоги-2023/2024 учун курашдан эрта чиқиб кетди. Лекин «Қироллик клуби» бунга қадар Ар-Риёд (С.Арабистони)да айнан «Атлетико» ва «Барселона»ни енгиб, Испания суперкубогини ўзиники қилганди.

«Реал» айниқса, «Ал-Аввал Парк» стадионида бўлган финал ўйинида ўзгача шиддати билан ажралиб турди. Ҳар ҳолда, араб диёрида яйраётган Криштиану Роналду кўз ўнгида азалий рақиб - «Барселона»га умуман имконият қолдирмади. Суперкубок тақдрини ҳал қилган баҳс 4:1 ҳисобида якунлангани барчасини кўрсатиб турибди.

Кўпчилик эътиборини тортган воқелик эса ўйиндан кейин кузатилди. Бунда Жуд Беллингем трибунага яқинлашиб, фанатлар гуруҳига юзланди: «Илтимос, анави баннерни эсдалик учун менга берсанглар...». Табиийки, мухлислар англиялик футболчи илтимосини рад этишмади. Шундай қилиб, Жуд суперкубок финалидаги ғалабани эслатиб турувчи ажойиб буюмга эга бўлди. Ушбу баннерда Беллингем, Родриго ва Винисиус GTA ўйини образида тасвирланишганини айтиш ўринли.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:58, 26.01.2024.
Ўқилди: 1743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик