Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Фабиу Виейра ўйин амалиёти учун бошқа клубга кетади. Португалиялик футболчи "канонирлар"нинг асосий таркибига кира олмаяпти, шунинг учун у қишки трансфер ойнаси ёпилгунга қадар ижарага берилиши мумкин.
Football Transfers хабарига кўра, "Монако" 23 ёшли футболчини ижарага олиши мумкин, шунингдек, номи ошкор этилмаган бошқа Лига 1 клубидан ҳам ярим ҳимоячига қизиқиш билдирилган.
Фабиу Виейра "Арсенал" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва унинг ҳисобида иккита гол ва тўртта голли узатма бор.