Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

"Челси" таркиби Карим Бензема билан қандай кўриниш олган бўларди?

Баҳо:
+ | -

"Челси"нинг Бенземага қизиқа бошлагани сўнгги пайтларда мунозаралар марказида бўлди. Лондон клуби ҳужумчини ижарага олиши мумкинлиги айтилмоқда. Собиқ "Реал" футболчиси ўтган ёзда Саудия Арабистонига йўл олганига қарамай, ҳозироқ "Ал-Иттиҳод"ни тарк этишни истамоқда. 36 ёшли ҳужумчи вақтинчалик яна Европага қайтиши мумкин. Ҳозирда Бензема алоҳида машғулот олиб бормоқда. Унга Саудиянинг бошқа бир жамоасига ижарага ўтиш таклиф қилинган эди. Аммо футболчи буни рад этди. Айни пайтда, бу нарса "Челси" учун имконият ҳозирлайди.

Бенземага эришиш осон бўлмайди. Негаки, Саудия Жамоат фонди бунга йўл қўймайди. Шунга қарамай, Почеттино у билан яхшигина жамоасини кучайтириб олади.
"Челси" марказий ҳужумда Николас Жексонга суянишга мажбур бўлмоқда. 22 ёшли ҳужумчи бу мавсумда жами 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Армандо Броя ҳам бор. Аммо у ёш ва жароҳати бор. У 18 та ўйинда 2 тагина гол урган эди. "Челси" шундай вазиятда 9 ўринда бормоқда. Почеттинога кучли тўртликка қайтиш учун яна 12 очко керак.

Ҳужумни Бензема билан кучайтириш, бу жараённи тезлаштира олади. Почеттинонинг 4-2-3-1 ёки 4-3-3 тактик схемаси учун франсуз футболчиси айнан мос келади. Ҳозирга қадар Стерлинг ва Палмер ҳужумда эди. Кристофер Нкунку жароҳатидан тузалса, юртдоши билан олдинги чизиққа ўтади. Ярим ҳимоя Энцо Фернандес, Конор Галлахер ва Мойсес Кайседога ишониб топширилади. Қанот ҳимояси жароҳатдан қайтган Бен Чилвелл ва Рис Жеймс билан тўлдирилади. Марказий ҳимоя жуфтлиги эса Аксель Дисаси, Леви Колвилл, Тиагу Силва, Бенуа Бадиашиле ҳамда Весли Фофаналардан танлаб олинади.
Дарвоза соҳасида вақтинчалик ҳаракат қилаётган Жорже Петрович Роберт Санчес сафга қайтиши билан ўз жойини испанияликка бўшатиб беради.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

 
Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 16:53, 27.01.2024.
Ўқилди: 2511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.