Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Донецкнинг “Шахтёр” клуби ва жамоа мухлисларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
13 февраль куни Одесса-Донецк йўналиши бўйича парвоз қилган ва “Жанубий ҳаво йўллари”га тегишли бўлган АН-24 самолёти ҳалокатга учради. Натижада етти киши ҳаётдан кўз юмди.
Самолёт бортидан 8 нафар экипаж ва 36та йўловчи жой олганди. Асосан футбол мухлисларидан иборат йўловчилар Донецкдаги Чемпионлар лигасининг “Шахтёр” – “Боруссия Д” учрашувини томоша қилиш учун йўлга отланишганди.
“Бунёдкор” футбол клуби украиналик ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдирди.
“Шахтёр” ФК президенти
Ринат Ахметовга
Ҳурматли Ринат Леонидович!
Биз “Бунёдкор” футбол клуби ходимлари Чемпионлар лигасининг “Шахтёр” – “Боруссия Д” учрашувидан олдин Одесса-Донецк йўналиши бўйича парвоз қилиб, “Донецк” аэропортига аянчли ҳолда етиб келган “Жанубий ҳавол йўллари”нинг АН-24 самолёти ҳалокатини эшитиб шокка тушдик. Ушбу мудхиш воқеа натижасида бир неча инсонларнинг оламдан кўз юмиши эса қайғуга чўктирди. Биз – раҳбарият, мураббийлар ва футболчилар, клуб ходимлари ўзимизнинг чуқур ҳамдардлигимизни халок бўлганларнинг яқинларига Сиз орқали етказмоқчимиз.
Ишонамизки, бу кўнгилсизлик мухлисларнинг “Шахтёр”га бўлган ҳурмат ва эътиборини янада кучайтиради. Шунингдек, жамоа мухлислари сафи янада кўпаяди
Ҳурмат ила,
“Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти –
Бош директори вазифасини бажарувчи Бобоев Б.М.