Болгарияда бокс бўйича "Strandja-2024" халқаро турнири давом этмоқда. Мусобақанинг иккинчи кунида аёлар ўртасидаги жанглар ўтказилди.
Кеча мусобақа доирасида 4 нафар аёл боксчимиз рингга кўтарилишди. Якуний натижаларга кўра, афсуски икки нафар боксчиларимиз Нигина Ўктамова ва Рашида Тагирова имкониятни бой бериб қўйишди.
-50 кг вазнда Сабина Бобоқулова ҳамда -57 кг вазнда баҳсларга киришган Ҳуморабону Мамажонова рақибалари устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозондилар ва кейинги босқичга йўл олдилар.
Кечаги натижалар билан танишинг:
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Нина Радованович (Сербия) - 5:0.
-57 кг: Нигина Ўктамова - Жулиа Сзеремета (Польша) - 0:5.
-57 кг: Ҳуморабону Мамажонова - Кристина Юшчук (Украина) - 3-раундда нокаут.
-60 кг: Рашида Тагирова - Тетиана Довгал (Украина) - 1:3.