Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

«Андижон» – «Белуша» учрашувида кучлар тенг келди

Баҳо:
+ | -

Анталияда шуғулланаётган «Андижон» ҳисоб бўйича 5-ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Бу сафарги рақиб Словакиянинг «Белуша» жамоаси бўлди.

Кун бўйи ҳаво булутли бўлгани сабабли ўйин олдидан ёмғир ёғишни бошлади. Орада тўхтагандек бўлди ва иккинчи бўлимда яна давом этди. Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсак, қизғин курашларга бой ўтди.

Жамоамиз таркибида кўрикдан ўтаётган футболчилар шу куни мураббийлар томонидан синовдан ўтказилди. Жумладан, «Пахтакор»дан келган ҳужумчи Рустам Турдимуродов, қозоғистонлик футболчи Оралхан Омиртаев. Бу иккала ўйинчи ҳужумчи. Омиртаевнинг охирги клуби Қозоғистоннинг «Атирау» жамоаси саналади. Шунингдек, ЦСКА 2 да фаолият олиб борган ёш посбон Максим Сарраф ҳам учрашувда майдонга туширилди.

Аста-секин «Андижон»нинг ўйини шаклланиб боряпти. «Белуша»га қарши учрашувда режалаштирилган ҳужумлар орқали бир нечта голли имкониятлар яратилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бироқ учрашувда ҳисобни очиш рақиб жамоага насиб этди. Биринчи бўлимда жамоалар майдонни голсиз тарк этишди. Иккинчи бўлимда эса словакияликлар бурчакдан тўп узатилган кейин ҳисобни очишди. Бу вазиятда захирадан майдонга тушган Роман Холичек боши билан гол урди.

Лекин «Андижон» бу голга тезкорлик билан жавоб қайтарди. Жамоамизнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида Леван Арвеладзе жарима майдони ичида зарбани аниқ йўллади ва мувозанатни тиклади – 1:1.

Умуман айтганда, жамоамиз ғалабага яқин келганди. Иккала бўлимда ҳам рақиб дарвозаси олдида голли вазиятлар яратилди. Фақат охирги лаҳзаларда омад юз ўгирди.

Дарвоқе, учрашувни томоша қилиш учун меҳмонлар ҳам ташриф буюрдилар. «Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамовни учратдик. У бир бўлим томоша қилгач, кейин кетди. Шунингдек, ОКМК мураббийлар штабида меҳнат қилаётган Марат Ахмеровга кўзимиз тушди. Иккинчи бўлим ўрталарида эса ОКМК устози Миржалол Қосимов ҳам пайдо бўлди. Кейин билсак жамоамиз ўйнаётган майдоннинг қўшни тарафида ОКМКни ҳам Украинанинг «Верес» клубига қарши ўйини белгиланган экан. Орада эса «Андижон»нинг собиқ футболчиси, ҳозирда ОКМК шарафини ҳимоя қилаётган Бахтиёр Қосимов жамоамиз вакиллари билан кўришиб, қадрдонлари билан салом-алик қилиб кетди.

Шу тариқа, "Андижон"нинг яна бир ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди ва бу баҳсдан мураббийлар штаби керакли хулосаларга эга бўлдилар.

«Андижон» – «Белуша» – 1:1 (0:0).
«Андижон»: Моҳир Комилов, Ислом Маматказин, Абдувоҳид Ғуломов, Владимир Бубаня, Леван Арвеладзе, Муҳаммадкарим Тоиров, Шерзод Эсанов, Сардор Азимов, Фарҳод Соҳибжионов, Бектемир Абдуманнонов, Рустам Турдимуродов.
Захирадан майдонга тушганлар: Максим Сарраф, Оралхан Омиртаев, Суннатилла Абдуллажонов, Марлен Чобанов, Илдар Маматказин, Илҳом Абдуғаниев, Фарҳод Бекмуратов, Диёр Тоиров, Суҳроб Бердиев, Иззат Абдурасулов, Шаҳбоз Эркинов, Асилбек Айсаров, Армин Бошняк, Асад Ҳабибуллаев.
«Белуша»: Медард Вангел, Петер Бряндизар, Роберт Стефанек, Патрик Счизлер, Лукак Бено, Денис Книжка, Роман Гаспар, Бранислав Дурис, Адам Копилек, Мичал Хренак, Патрик Крчула.
Захирадан майдонга тушганлар: Стриедали, Роман Холичек, Брикс, Балаз.
Голлар: Роман Холичек, 57 – 0:1. Леван Арвеладзе, 60 – 1:1.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 07:49, 10.02.2024.
Ўқилди: 837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.