"Барселона"нинг спорт директори Деку клуб "Ливерпул"нинг амалдаги устози Юрген Клоппни жамоа бош мураббийлигига таклиф қилмоқчими, деган саволга жавоб берди.
"У мураббийликдан бир муддат танаффус қилмоқчи эканлигини айтди. Ҳеч ким "Барселона"ни рад этмайди? Ҳозир клубда жиддий молиявий муаммолар бор. Айни дамда бошқа миллионер клублар каби кўп маблағ сарфлашнинг иложи йўқ ва бу ҳар қандай мураббийни демотивация қилади", - дейди Деку.
Клопп аввалроқ мавсум охирида инглиз клубини тарк этишини маълум қилганди. Ўз навбатида каталонияликларни бошқараётган Хави ҳам жамоада қолмасликка қарор қилди.