«Арсенал» устози Арсен Венгер «Бавария» билан ўйин ҳақида фикр билдирди.
«Бавария - жуда тартибли ва ажойиб жамоа. Мен уларни ғалаба билан табриклайман.
Тан олиш керак жавоб учрашувида жуда қийин бўлади, лекин деярли имкони бўлмаган ишни қилишга уриниб кўрамиз. Учинчи гол барчасини жуда мураккаблаштириб юборди. Нима бўлганда ҳам иккинчи ўйинда ўзимизни уйдагидай ҳис қилиб ўйнаймиз ва умумий ҳисобни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз.
Мухлислар бугун бизни фантастик тарзда қўллаб-қувватлашди. Афсус биз уларга биздан кутганларини бера олмадик.
«Блэкберн»га қарши учрашув биз учун тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак эди, лекин репетиция яхши ўтмади. Бугун футболчилар қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Учинчи гол уларга руҳий зарба бўлгани аниқ, лекин бу 0:2 дан кўра яхшироқ ҳисоб бўлди»,-деб мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтиради ВВС.