"Интер" бош директори Беппе Маротта ҳужумчи Лаутаро Мартинеснинг "ПСЖ"га ўтиш эҳтимолини баҳолади.
“Хавфлар ҳар доим мавжуд - бу футбол, лекин биз қизиқиш аломатларини кўрмаяпмиз. "Интер" ва "ПСЖ" ўртасида ҳеч қандай фарқ кўрмаяпман. Балки уларда бошқа имкониятлар ҳам бордир, лекин биз ҳам рақобатбардошмиз", - дея менеджер сўзларини келтиради Football Italia.