"Арсенал" ҳужумчиси Кай Хаверц ЕЧЛ 1/8 финалида "Порту"га қарши бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Менда бу арена билан боғлиқ ёқимли хотиралар бор, улар мен билан абадий қолади. Мен у ерда яна ўйнашни интиқлик билан кутяпман.
Бу аренада ўйнаш осон эмас, лекин биз учрашувга ажойиб кайфият билан яқинлашяпмиз. Биз ғалабага умид қиламиз", - дея германиялик футболчининг сўзларини келтиради Англия топ-клуби матбуот хизмати.