Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

“Бенфика” расмийлари Тошкентга ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Сўнгги йилларда “Бунёдкор” футбол клуби академияси фаолиятини янада яхшилаш, самарадорлигини ошириш, тизимни халқаро даражага олиб чиқиш йўлида кенг кўламли ва кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди. Зеро, академия жамоанинг эртаси, келажаги ҳисобланади. Куни кеча “Бунёдкор” футбол клубининг расмий таклифига кўра, Португалиянинг “Бенфика” жамоаси мутахассислари Мигел Реис ва Давид Гомес пойтахтимизга ташриф буюрди. 

Ташриф давомида аввало “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишган португалиялик меҳмонларимиз даргоҳда яратилган шароитлар, хусусан, табиий-сунъий майдонлар, бассейн, “тренажер зал”, тиббий марказ, ўқув-дам олиш хоналарига юқори баҳо берди. Танишувдан сўнг иккала жамоа расмийлари иштирокида музокара столига ўтирди. 

Иккала жамоа расмийлари иштирокидаги учрашувда “Бунёдкор” ва “Бенфика” академиялари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди. Жумладан, бу ҳамкорликка кўра “Бенфика” футбол академияси ўқув машғулот дастурини “Бунёдкор” академиясида қўллаш, истеъдодли тарбияланувчиларимизни Португалияга жўнатиш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Тез орада ушбу ҳамкорлик бўйича якуний қарор қабул қилинади ва “қалдирғочлар”нинг Европа сари парвози бошланади.

Манба: "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 18:18, 22.02.2024.
Ўқилди: 2608 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик