Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Германия федерацияси президентининг жамоанинг Евро-2024даги мақсади ярим финал эканлигини айтган гапларига жавоб қайтарди.
"Бернд Нойендорф шундай деса, бу нормал ҳолат. Сиз доимо юқори мақсадни кўзлашингиз керак, деди Нагельсманн.
Шу билан бирга, мураббий ўзи учун нафақат натижа, балки жамоанинг ўйини ҳам муҳимлигини таъкидлади. Германия терма жамоаси кўп йиллардан буён энг қуйи поғонада эди, шунинг учун жамоа Еврода бир нечта ёрқин ўйинлар ўтказса-ю, лекин чорак финалда кучли рақибга ютқазса, бу яхши ўйин бўлади, дея хулоса қилди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Европа чемпионати ёзда Германияда бўлиб ўтади.