Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Гвардиола: "Манчестер Юнайтед" узоқ йиллардан бери АПЛ чемпионлиги учун яқин кела олмаяпти"

Баҳо:
+ | -

Пеп Гвардиола "Манчестер Юнайтед"нинг "Манчестер Сити" билан АПЛ чемпионлиги учун курашишини хоҳлайдими деган саволга жавоб берди.

"Мен "Манчестер Сити", яъни менинг жамоам юқори поғонада бўлишини истайман. Қолганлари мени безовта қилмайди. Биз у ерда бўлишни хоҳлаймиз.

Улар фақат Жозе Моуриньо қўл остида иккинчи ўринни эгаллашди. Улар кўп йиллардан бери "Ливерпуль" каби совринга яқин бўлишмаганини айтган бўлардим. Лекин мен бу ердаги биринчи кунимданоқ доим шуни кутгандим. Мен доим "Манчестер Юнайтед" чемпионлик учун кураш олиб боришини кутганман. Уларнинг тарихи, анъаналари ва бошқалар туфайли.

Лекин бундай бўлмади. Нима сабабдан билмайман. Улар, эҳтимол, билишади. Бу уларнинг иши, бизники эмас. Биз ўзимиз ҳам ғалаба қозонишни истаймиз", - деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Киритилди: 20:35, 23.02.2024.
Ўқилди: 2145 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик