"Манчестер Юнайтед" ўзининг сермаҳсул ҳужумчиси Расмус Хёйлунддан айрилди - даниялик ҳужумчи жароҳат олди. Жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг бу борада фикр билдирди.
"Бу кичик жароҳат ва у икки ёки уч ҳафта майдонга туша олмайди. Юқори интенсив машғулотларда хавф мавжуд. Жароҳат жиддий эмас, лекин Хёйлунд бир неча ҳафта кутишга тўғри келади" - деди Тен Хаг матбуот анжуманида.
2023/2024 йилги мавсумда Расмус Хёйлунд 30 та ўйин ўтказди. Уларда даниялик ҳужумчи 13 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. "Манчестер Юнайтед" навбатдаги ўйинни 24 февраль куни ўз майдонида "Фулхэм"га қарши ўтказади.