"Севилья" ҳимоячиси Серхио Рамос "Реал"га қарши 25-февраль куни бўлиб ўтадиган 26-тур учрашувида сардорга айланади, деб хабар беради elchiringuitotv.
Манбага кўра, Рамос Хесус Навасдан битта ўйин учун сардорлик боғичини сўраган ва у беришга рози бўлган. Серхио шу йўл билан "Севилья"га содиқлигини кўрсатмоқчи.