"Астон Вилла"да ижара асосида тўп тепаётган "Галатасарой" футболчиси Николо Дзаньолога А Сериянинг бир қатор клублари қизиқиш билдирмоқда.
Инглиз клуби италиялик футболчини сотиб олиш вариантини фаоллаштиришни режалаштирмаяпти, шунинг учун у мавсум охирида "Галатасарой"га қайтади. Calciomercato хабарига кўра, турк гранди Дзаньолони яна ижарага бермоқчи ва унга А Сериянинг камида беш нафар вакили қизиқиш билдирмоқда. Гап "Ювентус", "Милан", "Наполи", "Фиорентина" ва "Аталанта" ҳақида кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Николо Дзаньоло Туркияга кўчиб ўтишдан олдин "Рома"да ўйнаган. 24 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячининг "Галатасарой" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.