"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия кубоги 1/8 финалида "Ноттингем Форест"га қарши ўйиндан (1:0) кейин ярим ҳимоячи Бруно Фернандешнинг ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Манкунианликлар" бразилиялик Каземиронинг голи эвазига ғалаба қозонишди.
"Рақиб футболчилари тинмай Брунони қўриқлашди. Унинг жароҳати бор эди, лекин у ўйинга мослашиш ва жамоага натижа келтириш учун қўлидан келганини қилди.
У жуда юқори даражада меҳнат қилади. Бу факт унинг етакчилик фазилатларини қайта-қайта кўрсатиб турибди", - деди Тен Хаг.