Кириш Регистрация
15/12 00:45 Ювентус 2-2 Венеция
15/12 01:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Мадрид
15/12 16:30 Лечче 2-1 Монца
15/12 18:00 Атлетико 1-0 Хетафе
15/12 19:00 Брайтон 1-3 Кристал Пэлас
15/12 19:00 Болонья 1-0 Фиорентина
15/12 19:00 Парма 2-3 Верона
15/12 20:15 Алавес 1-1 Атлетик Бильбао
15/12 21:30 Манчестер Сити 1-2 Ман. Юнайтед
15/12 22:00 Комо 2-0 Рома
15/12 22:30 Вильярреал - Бетис
15/12 22:30 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
16/12 00:00 Челси - Брентфорд
16/12 00:00 Саутгемптон - Тоттенхэм
16/12 00:45 Милан - Женоа
16/12 01:00 Барселона - Леганес
17/12 00:45 Лацио - Интер
17/12 01:00 Борнмут - Вест Хэм

Хави Симонс: «Мен учун энг муҳими - ғалаба»

Баҳо:
+ | -

Хави Симонс Бундеслигага довул каби бостириб кирди. Ҳозир ҳам унинг ишлари ёмон эмас.

«РБ Лейпциг»нинг нидерландиялик 20 ёшли ярим ҳимоячиси Германия чемпионати 23-туридан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйин арафасида клуб матбуот хизматига интервью бериб, барчаси жойида эканлигини билдирди. Асосийси, истиқболли футболчи «қизил буқалар» сафидаги шахсий тараққиётидан хурсанд.

— Айни пайт ассистлар сони бўйича «РБ Лейпциг»да етакчилик қияпяпсиз — ҳисобингизда 7та самарали узатма бор. Буни билармидингиз?
— Очиғи, статистик рақамларга ёпишиб оладиганлар тоифасидан эмасман. Чунончи, мени шахсий кўрсаткичлар эмас, балки жамоавий ўйинни кучайтириш, умумий натижага ҳисса қўшиш масаласи кўпроқ қизиқтиради. Ҳа, гол уриш ёки унга ассистентлик қилиш ёқимли, аммо бундан муҳимроғи ҳам бор — ўйин­ларда ғалаба қозониш!

— Хўш, кўпроқ нимадан қувонасиз — гол уришданми ёки унга замин ҳозирлашдан?
— Агар бу саволга бир неча йил олдин рўбарў келганимда, ўйламасдан жавоб берардим: «Ҳаммуаллифлик кўпроқ завқ улашади». Ҳозир эса фикрим анча ўзгарди, энди гол уришни биринчи ўринга қўяман. Ҳар ҳолда, рақиб дарвозасини ўзингиз ишғол қилганингизда, бутунлай бошқача адреналин оласиз-да...

— Жорий мавсум клубингизнинг ЧЛга йўлланма олиши анча мураккаблашмоқда...
— Ҳа, муҳим ўйинларда қимматли очколарни йўқотдик, аммо мавсум ҳали якунланмади. Асосийси, жамоа ўйинида янгиликлар кўзга ташланяпти. Ҳозир юқори суръатни ушлаган ҳолда, бор кучни сарфлашимиз шарт.

— «Бавария»га қарши жанг­га тайёрмисиз?
— Албатта, бу ўйинни интиқлик билан кутяпман. Табиийки, ҳамманинг эътибори шу баҳсга қаратилади. Буни яхши биламиз ва шунга яраша шайланмоқдамиз.

— Жамол Мусиала ҳақида қандай фикрдасиз?
— Чиндан ҳам, зўр йигит. Уни ёшлар жамоаларидаги давридан буён биламан, бир-биримиз билан кўп марта тўқнаш ҳам келганмиз. Хуллас, Жамол — сифатли, техник салоҳияти мукаммал ижрочи. Уни ҳозирдан топ-даражадаги футболчилар қаторига қўшиш мумкин.

— ЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Реал»га қарши жавоб ўйинидан нималар кут­япсиз?
— Энг муҳим босқичда турибмиз, демак, олға интилиб, якуний натижани ўз томонимизга буриш учун боримизни беришимиз керак. Бор гап шу. «Реал»га ҳурматни сақлаш талаб этилади, буни ҳамма билади. Шахсан мен бўлажак ўйинга ҳам футболчилар ва мухлисларга завқ улашадиган қарама-қаршилик сифатида қараяпман.

— «РБ Лейпциг» сиз учун айнан нима берди?
— Бу ерда ҳар томонлама янада шаклланяпман. Ўзи ўйин бобида ўсишимга ёрдам берадиган клубга эҳтиёж сезаётгандим. Ҳозир 20 ёшдаман ва ҳали кўп жиҳатларда янги босқичга чиқишим зарурлигини яхши биламан. Мана, ҳозир ҳар ҳафта энг яхши футболчилар билан рақобатлашяпман, Бундеслига ва ЧЛ ўйинлари орқали тобора тобланяпман.

— Бу фаолиятингиз учун нечоғли муҳим босқич?
— Олдимга улкан марраларни забт этиш вазифасини қўйганман ва ҳозирги жараён мен учун энг зарур қадам ҳисобланади. Ишонинг, Бундеслига — ривожланишни ўйлайдиган ёш футболчи учун энг идеал лига. Бу ерда кундан-кунга ишончим ортиб боряпти.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:57, 29.02.2024.
Ўқилди: 915 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.