Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Вадим Абрамов: "Бугунги ўйинимиз умуман ёқмади"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Динамо" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ҳимоядаги камчиликлар, хатолар, рақиб ва чемпионат старти ҳақида фикр билдирди.

"Бугунги кўрсатган ўйинимиз умуман ёқмади. Бугун жамоамни майдонда умуман таний олмадим. Ҳимоячилар зарур бўлмаган вазиятларда хато қилишди. Рақибга гол уриш учун имкон бердик. Бундай рақиб билан ўйинда бундай хатолар қилиш ярамайди.

Негадир ҳимояга ётиб олдик. Ҳужумчиларимиз ҳужумда эмас орқада ўйнашди. Биринчи ўйин эканлиги учун ҳаяжонланишдими, билмайман. Рақиб бизга имкон бермади. Ҳимоячиларимиз дарвозамизга жуда яқинроқ ўйнашди ва ҳужумчиларимиз бунинг эвазига ортга қайтиб ўйнашга мажбур бўлишди. Бу ўзаро тушунмовчилик. Бугун Самарқанддан келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлислардан кечириб сўрайман. Улар биздан кўпроқ нарса кутишганди.

"Навбаҳор" ҳақида нима дейишим мумкин. Бугун бизни ютишдими, демак ҳозир улар биздан кучлироқ. Мавсум энди старт олди, башорат қила олмайман. Яна бир неча тур ўтса кейин фаворитлар ҳақида фикр билдириш мумкин.

Ўйингача муаммолар бор эди. Масалан, бразилиялик легионеримиз кутилмаганда жароҳат олиб қанчадир муддатга сафдан чиқди. Ўйин услубимизни у орқали қуриш борасида ишланмалар бор эди. Бу ҳам биз учун кутилмаган муаммо бўлди", - деди Абрамов.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 01:04, 02.03.2024.
Ўқилди: 1045 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.