Кириш Регистрация

Мансано нима учун Беллингемга қизил карточка кўрсатганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 27-тури доирасида бўлиб ўтган «Валенсия» - «Реал» учрашувини (2:2) бошқарган ҳакам Хесус Хиль Мансано «қаймоқранглилар» ярим ҳимоячиси Жуд Беллингемга нима учун қизил карточка берганини тушунтирди.

«99-дақиқада Жуд Беллингем қуйидаги сабабга кўра майдондан четлатилди: ўйин якунланганидан кейин футболчи менинг ёнимга келди ва тажаввузкор оҳангда бу гапни бир неча марта такрорлаган ҳолда бақирди: «Жин урсин, ахир бу гол».

Эслатиб ўтамиз. Беллингем ўйин якунланганидан кейин ҳакам билан тортишгани учун майдондан четлатилди.

Маълумот ўрнида. 99-дақиқада «Реал» ярим ҳимоячиси Беллингем жамоадоши Браҳим Диаснинг узатмасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол қилди. Аммо Хесус Хиль Мансано узатма берилган пайтда ҳуштак чалиб, ўйинни якунлаб қўйгани учун голни инобатга олмади. Бу эса "Реал" футболчиларининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:05, 03.03.2024.
Ўқилди: 15792 марта.
Фикрлар: 64 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик