Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Канисарес: "Куртуа тикланса дунёда унга тенг келадиган дарвозабон топилмайди"

Баҳо:
+ | -2

Сантьяго Канисареснинг айтишича, Тибо Куртуа дунёнинг энг яхши дарвозабони.

- Куртуа қайтгач, Лунин яна сояда қолади. Балки у бошқа жамоага бориши керакми?

- Куртуа, шубҳасиз, дунёнинг энг яхши дарвозабони. У Мадриднинг қаҳрамони ва афсонаси, айниқса Чемпионлар Лигаси финалида "Ливерпул"га қарши ўйиндан кейин. У мен кўрган энг яхши дарвозабон бўлиши мумкин. Бироқ, у оғир жароҳатдан қайтмоқда ва унинг учун асосийси тўлиқ тикланиш, шунда у яна 100 фоиз формада бўлади.

Бу вақт талаб этади, лекин ҳозирча Лунин хотиржам бўлиши керак. Бельгиялик посбон тўлиқ формада бўлса, унинг савиясига дунёда ҳеч кимнинг савияси тенглаша олмайди, дарвозани қўриқлаш бўйича ҳам унга тенг келадигани бўлмайди. Айни дамда Лунин бир қарорга келиши керак.

- Лунин сизни ажаблантирдими?

- Ҳа, биз ажойиб қобилият ва ёрқин характерга эга дарвозабонни кашф қилдик. Мадридда дарвозабон бўлиш, айниқса, ақлий даражада кўп нарсани талаб қилади ва у буни ажойиб тарзда амалга оширади", - дейди "Валенсия" ва "Реал" собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес.

Киритилди: 09:42, 03.03.2024.
Ўқилди: 912 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.