“Вест Хэм” дарвозабони Альфонс Ареола жамоасига “Эвертон” устидан (3:1) меҳмонда ғалаба қозонишга ёрдам берди.
"Ирисчилар" зарбалари сони бўйича меҳмонлардан сезиларли даражада ошиб кетди, бироқ улар дурангга ҳам эриша олишмади.
Бунинг асосий сабабларидан бири – “болғачилар” дарвозабонининг ишончли ўйини бўлди: франциялик футболчи жами ўнта зарбани бартараф этди ва Who Scored талқини бўйича жорий Премьер-лигада дарвозабонлар орасида рекорд натижага эришди (9,74).
Алфонс Ареола Англия чемпионатида жорий мавсумда сақлаб қолинган зарбаларнинг умумий сони бўйича иккинчи ўринни эгаллаб турибди - 103.