"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти "Валенсия" ярим ҳимоячиси Муктар Дьякаби билан гаплашгани ҳақида айтиб берди. Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг сўнгги турида ярим ҳимоячи "қироллик клуби" билан ўйинда жуда жиддий жароҳат олганди.
“Биз Дьякаби билан гаплашдик ва уни яхши кайфиятда кўрдик. Унга омад тилаймиз”, - деди Анчелотти Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “РБ Лейпциг” билан жавоб ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.
Дьякаби оёғи синганлиги сабабли жуда узоқ вақтни майдон ташқарисида ўтказиб юборади. Футболчининг жароҳатига "Реал" ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени беихтиёр сабаб бўлган.