Кириш Регистрация
20/04 00:00 Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
20/04 14:23 Ҳанновер-96 0-0 Штутгарт
20/04 17:00 Вальядолид 2-3 Осасуна
20/04 17:45 Андижон 1-2 Динамо
20/04 18:00 Эмполи 2-2 Венеция
20/04 18:00 ОКМК 3-2 Сўғдиёна
20/04 18:00 Фулхэм 1-2 Челси
20/04 18:00 Ман. Юнайтед 0-1 Вулверхэмптон
20/04 18:00 Ипсвич 0-4 Арсенал
20/04 19:15 Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
20/04 20:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
20/04 20:30 Лестер 0-1 Ливерпуль
20/04 21:00 Болонья 1-0 Интер
20/04 21:30 Севилья 1-1 Алавес
20/04 23:45 Милан - Аталанта
21/04 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
21/04 15:30 Торино - Удинезе
21/04 18:00 Кальяри - Фиорентина
21/04 20:00 Сурхон - Навбаҳор
21/04 21:00 Женоа - Лацио
21/04 23:45 Парма - Ювентус
22/04 00:00 Жирона - Бетис
22/04 00:00 Тоттенхэм - Ноттингем Форест
22/04 22:00 Валенсия - Эспаньол
23/04 00:00 Манчестер Сити - Астон Вилла

Нодирбек Абдусатторов 5 соатли «қонли жанг»да Мақсудлуни мағлуб этиб, муддатидан олдин «Prague Masters» ғолибига айланди!

Баҳо:
+ | -

Чехия пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича "Prague Masters" халқаро мусобақасида бугун 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов бу турда эронлик Парҳам Мақсудлуга қарши оқ қора доналарда ўйнади. Спортчилар баҳс бошидан нисбатан эҳтиёткор ўйин намойиш этишди. Бу ўйиннинг ўрталарига бориб, бошқа ўйинлар якунига етиб, шу нарса маълум бўлдики, агар Нодирбек бугун ғалаба қозонса, муддатидан аввал ғолибликни қўлга киритади.

Шахматчилар шошмасдан позицион курашни давом эттиришди. Фақатгина 28-юришга келиб Абдусатторов вазиятни бироз оча бошлади ва томонлар қарама-қарши ҳужумлар билан жангни давом эттиришди. 40-юришда эса Абдусатторов ўз Фарзинини қурбон берди. Бу пайтда ватандошимизнинг С йўлагидаги пиёдаси Фарзинга чиқишга 2 қадар қолганди.

43-юришда Нодирбек рақиб тақдим этган пиёдани урмасдан, катта хатога йўл қўйди. Бунинг оқибатида Парҳамда ғалаба қозониш имконияти юзага келди. Рақибнинг босимига дош бериш учун учун Абдусатторовдан жуда катта аниқлик талаб этиларди. Ўзбек гроссмейстери эса ҳимояда ишончли ҳаракат қилди. Бунинг учун эса ҳаттоки Руҳни қурбон беришига тўғри келди. Эронлик шахматчида Шоҳ бериш имкониятига якунига етгач, Нодирбек ўша С йўлакдаги пиёдасини Фарзинга олиб чиқиш ишларини бошлаб юборди ва 66-юришда у Фарзинга чиқди. Нодирбек 68-юришда яна бир ажойиб комбинация уюштирди. У ўша Фарзинни қурбон бериб, рақибнинг Фарзинини От билан уриб олишни режа қилгач, Мақсудли таслим бўлди. Бу пайтда тахтада Абдусатторовда От ва Фил қолганди. Рақибда эса 4 та пиёда.



Ушбу ғалаба туфайли Нодирбек Абдусатторов ўз очколарини 6 тага етказди ва муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Турнир тугашига 1 тур қолганида Мақсудлу, Прагнанандҳа ва Нгуен Таи Даи Ван ҳисобида 4,5 тадан очко мавжуд. Ҳамюртимиз эртага Ричард Раппорт (Руминия)га қарши дона суради.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:45, 07.03.2024.
Ўқилди: 6161 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz