Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Рустам Мирсодиқов: «Шамол иккала жамоага ҳам бир хил таъсир ўтказди»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 1-тури доирасида Бекободда кечган маҳаллий "Металлург" ва Ғузорнинг "Шўртан" клублари ўртасидаги кечган ўйиндан сўнг (1:0) мезбонлар бош мураббийи Рустам Мирсодиқов фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бу ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, жамоада олти йилдан буён фаолият кўрсатаётган бўлсам, биринчи марта мавсумнинг илк уй учрашувида ғалаба қозонмоқдамиз. Аввалги мавсумларнинг дастлабки уй ўйинлари биз учун ҳар доим муваффаққиятсиз тугаган. Йигитларга раҳмат, ноқулай об-ҳаво, шамолга қарамай яхши ўйин кўрсатишди.

Шамол иккала жамоага ҳам бир хил: биринчи бўлимда меҳмонларга ёрдам берган бўлса, иккинчи бўлимда бизга ёрдам берди (қаттиқ Бекобод шамоли биринчи бўлимда "Металлург" дарвозаси томон эсган бўлса, иккинчи бўлимда "Шўртан" дарвозаси томон эсди — std.uz.)

— Жамоангиздан бирор ўйинчини ажратиб кўрсата оласизми?
— Йўқ, ютуқ бутун жамоаники.

— Жамоангизнинг ўтган мавсумдаги тўпурари Шаҳзодбек Нурматов бугун майдонда кўринмади.
— Унинг жароҳати бор.

— Ўйинда ўтган мавсум асосан захирада ўтирган Норбеков, Сулаймонов каби ёш ўйинчилар майдонга тушди, улар ишончингизни шу қадар қозонишдими, тажрибали футболчилар туриб уларни майдонга туширингиз?
— Албатта, ишончимни қозонишди. Масалан, Шоҳназар Норбеков — Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига номзод. Мен ўйлайманки, барча ўйинчилар бугун ўзларининг яхши томонларини кўрсатишди.

— Бундай ўйинларда битта гол барчасини ҳал қилади, деган фикрга қўшиласизми?
— Қўшиламан.

— Бу йил "Металлург" олдига бирон мақсад қўйилганми?
— Мақсад — мухлисларни хурсанд қилиш.

Рустам Сулаймонов ёзиб олди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:12, 02.03.2013.
Ўқилди: 3656 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7649]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6192]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5859]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3840]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2930]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2254]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2226]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2175]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1947]

Моуриньо «Реал» учун тўртта трансфер мақсадини белгилади [1927]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик