Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Эдгар Гесс: «Шамол билан беллашишимизга тўғри келди»

Баҳо:
+ | -

Гарчи «Шўртан» Бекободда кичик ҳисобда имкониятни бой берган бўлса-да, «оқ бўрилар» устози Эдгар Гесс ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— Эдгар Яковлевич, мавсумнинг биринчи расмий учрашуви борасида қандай фикрдасиз?
— Ўйин тўғрисида бир нарса дейишим қийин, чунки бугунги беллашувда рақибга қарши эмас, балки кучли эсган шамол билан баҳс олиб боришимизга тўғри келди. Шунга қарамай, ҳар иккала жамоа жисмоний курашни биринчи ўринга қўйган ҳолда тўп учун кураш олиб борди. Ўйлайманки, якуний натижа 0:0 ҳисоби билан тугаганда адолатли бўларди. Лекин ўйин тугашига кам вақт қолганда рақибнинг битта ҳужуми гол билан тугади.

— Бу учрашувда рақиб кучлилик қилдими?
— Бундай демаган бўлардим. Менинг назаримда, ҳар икки жамоа ҳам бир-бирига тенг қаршилик кўрсатди. Тўп киритилган вазиятда эса омад рақибга кулиб боқди.

— Энди «Шўртан» навбатдаги баҳсни ўз майдонида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони «Пахтакор»га қарши ўтказади. Бу ўйинга алоҳида тайёргарлик кўриладими?
— Йўқ. Биз чемпионатнинг ҳар бир учрашувига навбатдаги тур баҳси сифатида қараймиз ва шунга монанд одатдагидек тайёргарлик кўрамиз. Йигитларга бир кун дам берамиз ва душанба куни Ғузорда йиғилиб, «Пахтакор»га қарши тайёргарликни бошлаймиз.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 14:32, 03.03.2013.
Ўқилди: 3515 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6439]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6043]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3927]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2319]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2288]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2268]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1998]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1872]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1803]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик