Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Бунёдкор» ёшлари мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошлашди.

Баҳо:
+ | -

Александр Мочинов бошчилигидаги “Бунёдкор” ёшлари мавсум стартини ажойиб ғалаба билан бошлашди. Жиззахнинг “Сўғдиёна” ёшларига қарши кечган баҳсда катта ташаббусга эга бўлган ёш “қалдирғочлар” рақиблари дарвозасини кетма-кет “ўққа” тутишди. Даставвал Хуршид Ғиёсовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини Миржамол Қосимов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Орадан кўт ўтмай Азизбек Мамазоитов қулай имкониятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни 2:0га оширди. Кейин эса Игорь Таран қисқа вақт ичида дубль қайд этиб, жамоаларни танаффусга 4:0 ҳисобида чиқиб кетишларини таъминлади. Иккинчи бўлим бошларида эса Тараннинг ўрнига майдонга тушган Баҳодир Пардаев жиззахликлар дарвозасига бешинчи тўпни йўллади. Учрашувнинг иккинчи бўлимига ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётганида эса “Сўғдиёна” футболчилари бешта голга бир-бора жавоб қайтара олишди холос.

Ёшлар лигаси-2013. 1-тур
“БУНЁДКОР” – “СЎҒДИЁНА” 5:1 (4:0)
Голлар: Миржамол Қосимов, Азизбек Мамазоитов, Игорь Таран (2та), Баҳодир Пардаев
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев (Зафар Сафоев 46), Ҳасан Асқаров, Зокир Нурматов (Эргаш Исмоилов 64), Камронбей Кападзе, Жавлон Мирабдуллаев, Сардор Собирхўжаев (Шерзод Мусаев 30), Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (Санжар Рихсибоев 46), Азизбек Мамазоитов, Хуршид Ғиёсов (Нодиржон Отажонов 60), Миржамол Қосимов (Миразиз Жалолов 60), Игорь Таран (Баҳодир Пардаев 46)
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент)

«Локомотив» (Тошкент) – «Бухоро» (Бухоро) – 2:0. 53 томошабин.
Ҳакамлар: З. Қодиров (Навоий), Б. Баҳромов, А. Пўлатов, И. Гармашов.
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Голлар: Ф. Тожиев (18, 23).
Огоҳлантиришлар: И. Алибоев (31), Н. Ефременко (81), К. Абрамов (90+1) – М. Ҳамдамов (49).

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:29, 03.03.2013.
Ўқилди: 4053 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.