Кириш Регистрация
04/04 00:00 Райо Вальекано 1-0 Эльче
04/04 17:00 Пахтакор 3-1 ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Леванте
04/04 18:00 Қизилқум 0-4 Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло 2-1 Кальяри
04/04 19:15 Сурхон 3-1 Бухоро
04/04 19:15 Мальорка 2-1 Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона 0-1 Фиорентина
04/04 21:30 Бетис 0-0 Эспаньол
04/04 23:45 Лацио 1-1 Парма
05/04 00:00 Атлетико 1-2 Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна
06/04 15:30 Удинезе - Комо
06/04 18:00 Лечче - Аталанта
06/04 21:00 Ювентус - Женоа
06/04 23:45 Наполи - Милан
07/04 00:00 Жирона - Вильярреал

Мавсум ўйини олдидан: Нуньес ёки Холанд қай бири устун?

Баҳо:
+ | -

Якшанба куни "Энфилд"да бизни АПЛда мавсумнинг энг марказий ўйинларидан бири кутиб турибди – "Манчестер Сити" сафарда "Ливерпуль"га қарши майдонга тушади. Ҳар икки жамоа учун муҳим бўлган ушбу жанг олдидан SportBible нашри ҳар икки жамоанинг икки етакчи ҳужумчиси - Эрлинг Холанд ва Дарвин Нуньеснинг статистик кўрсаткичларини солиштирди.

Иккаласи ҳам 2022 йилнинг ёзида Премьер-лигани забт этиш учун келган ва иккаласи учун ҳам жуда катта пул сарфланган. Норвегиялик футболчи ўтган мавсум барча турнирларда 52 та гол урди ва треблга эришди, уругвайлик эса бор-йўғи 15 та гол урди. Нуньес учун иккинчи мавсум анча муваффақиятлироқ ўтмоқда, чунки у ўтган йилги статистик натижаларини аллақачон такрорлади ва ҳали олдинда яна бир неча ой бор.

Аммо 2023/24 йилги мавсумда қайси форвард яхшироқ? Жавобни топиш учун биз Squawka'нинг Opta таққослаш статистикаларига мурожаат қилдик. Келинг, буни кўриб чиқамиз.

Нуньес жорий мавсумда Холанддан 3 та кўпроқ ўйин ўтказди - "шаҳарликлар" ҳужумчиси оёғидаги жароҳати сабаб узоқ вақтни майдон ташқарисида ўтказди. Лекин у пенальтидан ташқари гол ва голлар бўйича ўртача кўрсаткич, шунингдек, реализация (24,32% га 14,49%) ва зарбалар аниқлиги (90 дақиқа ичида 58,11% га 52,17%) бўйича уругвайлик ҳамкасбидан яхшироқ.

Норвегиялик футболчи яна тўп узатишлар аниқлиги, ҳаводаги курашларда муваффақият, шунингдек, офсайдда қолиш каби кўрсаткичлар бўйича ҳам етакчилик қилмоқда.

Нуньес ундан бор-йўғи беш кўрсаткич бўйича олдинда, энг диққатга сазоворлари - 90 дақиқадаги жами паслар, рақиб жарима майдончаси ичида тўпга умумий тегинишлар ва урилган ғалаба голи.

Эрлинг Холанд ушбу мавсумда Премьер-лигада 18 та гол урган, бу Нуньесдан 8 тага кўп. Уругвайлик футболчи, бир ўйинда ажойиб ҳаракат қилиши мумкин, аммо ҳозир унга барқарорлик етишмаяпти.

Манба: Sports.ru
Киритилди: 21:23, 09.03.2024.
Ўқилди: 1681 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик