Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси, “Атланта Юнайтед” сафида МЛСда тўп тепаётган Тьяго Альмада Европанинг топ-чемпионати клубига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes саҳифаларида хабар берилган.
Журналистларнинг ёзишича, 22 ёшли жанубий америкалик футболчига Мадриднинг “Атлетико” клуби қизиқиш билдирмоқда. Альмаданинг америка клуби билан шартномаси 2026 йил охиригача амал қилади. Ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 27 миллион еврога баҳоланмоқда.
Аргентиналик футболчи МЛСда бошланган мавсумда иккита ўйин ўтказди. Тьяго пенальтидан битта гол киритди.