Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Тачмурод Агамуродов: «Мақсадимиз — ўтган йилги ўриндан пастга тушмаслик»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 1-турининг энг сўнгги ўйини "Локомотив" ва "Бухоро" жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин матбуот анжумани ўтказилди.

Тачмурод Агамуродов ("Бухоро" бош мураббийи):
— "Локомотив"ни ғалаба ва чиройли ўйин билан табриклайман. Айрим вазиятларда уларга омад кулиб боққанини таъкидлашим лозим. Омад эса доимо кучлиларга кулиб боқади.

— Туркиядаги йиғин давомида жамоангизда айрим футболчилар машғулот олиб боришганди, аммо улар мавсумни "Бухоро" билан бошламади. Бунинг сабаби нимада?
— Ҳа, биз "Пахтакор"нинг 2 нафар ўйинчиси билан жамоамизга қўшиб олиш бўйича музокара олиб боргандик. Маълум бўлишича, бу ўйинчилар жамоанинг ўзига ҳам керак экан. Бундан ташқари, Владимир Шишелов билан келишувга эришгандик, у Туркиядаги йиғинда сафимизга қўшилиши керак эди. Биз у билан шундай келишгандикки, агар Россиядан ўзига жамоа топа олмаса, мавсумда бизда бошлаши лозим эди. Хабарингиз бор, у "Металлург-Кузбасс" жамоасига қўшилди. Биз уни тўғри тушундик.

— Билишимизча, жамоа биринчи даврадаги барча ўйинларни сафарда ўтказар экан. Сизга қайси ҳолат яхшироқ: сафарда ўйнаганми ёки нейтрал майдонда?
— Уйда деворлар ҳам ёрдам беради, деган гап бор. Албатта, ўз майдонимизда ўйнасак яхши бўларди. Биз стадион борасида қийин аҳволда қолдик. Универсиада муносабати билан стадионимиз таъмирлаш учун ёпилди. Бухорода Олий лига талабларига жавоб берадиган ўзи битта стадион бор. Бир томондан ЎзПФЛ стадионларга жиддий талаб қўйиб тўғри қилади. Боиси, чемпионат савияси ошиб бормоқда, жамоалар сифатли майдонларда ўйнаши лозим. Шунинг учун биринчи давранинг ҳамма ўйинларини сафарда ўтказамиз. Масалан, "Олмалиқ" билан биринчи даврани Олмалиқда ўтказиб, иккинчи давра ўйинини Бухорода ўтказиш борасида келишгандик. Кейинги турда тўқнаш келишимиз керак бўлган "Сўғдиёна"да ҳам стадион бўйича муаммолар бор экан. Шунинг учун жиззахликларга қарши ўйинни Тошкенда ўтказамиз. Ўйинларни Тошкентда ўтказишдан мақсад, бухоролик мухлислар ҳам "Спорт" канали орқали трансляция қилинадиган ўйинни томоша қилишлари истаймиз. Шунингдек, Тошкентда кўплаб бухороликлар бор ва улар бизни қўллаб-қувватлашга келишади, деган умиддаман.

— Пенальти борасида фикрингиз?
— Пенальтини муҳокама қилиш ниятида эмасман. Мен вазиятдан узоқда эдим, вазиятга ҳакам яқинроқ эди. Биринчи ўйин бўлганлиги учун футбочлиларда ҳаяжон сезилиб турди. Бугун ҳимояда кўп хатога йўл қўйдик. Туркияда ўқув-машғулот йиғини давомида Украинанинг "Ворскла", Беларусь Олий лигаси клуби билан ўйинларда ҳимояда ишончли ҳаракат қилгандик. Бугун эса бундай ўйнай олмадик.

— Жамоа олдига ушбу мавсумда қандай вазифа қўйилган?
— Биласизми, жамоа олдига ҳар қандай вазифа қўйиш мумкин. Масалан, чемпионликни. Биринчи галдаги вазифа ўтган йилги ўриндан пастга тушмаслик, деб ўйлайман. Агар бугунги ўйиндан келиб чиқиб баҳо берадиган бўлсак, умуман пастки ўринларни олишимиз ҳам мумкин. Аммо ҳали чемпионат узоқ давом этади. Сафимизда эса яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Кейинги ўйинларда яхши ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:28, 04.03.2013.
Ўқилди: 3099 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13753]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6911]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5552]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5236]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3582]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2690]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2101]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2046]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1856]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1800]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик