"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике Франция чемпионати савияси кутганидан ҳам яхшироқ эканлигини айтди.
Парижликлар иккинчи ўриндаги "Брест"дан ўн очко олдинда борган ҳолда чемпионатда ишончли тарзда пешқадамлик қилмоқда, бироқ Энрикенинг сўзларига кўра, ички мусобақаларда ишлар у кутганидек осон эмас.
“Бу ерга келишдан олдин чемпионат осон бўлади деб ўйлагандим, лекин умуман ундай эмас. Лига 1 жамоаларида ўйинчиларнинг индивидуал савияси жуда юқори, мураббийлар ҳам яхши иш қилишяпти. Йўқ, мен буни ҳозир Францияда ишлаётганим учун айтмаяпман. Бу самимий, мен ҳақиқатан ҳам шундай деб ўйлайман. Бу ерда юқори даражадаги рақобат бор”, - деди Энрике Франция кубоги доирасида “Ницца”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.