Кириш Регистрация

Райя: "Пенальтилар сериясида ғалаба қозониш ўзгача туйғу"

Баҳо:
+ | -

Испаниялик “Арсенал” дарвозабони Давид Райя “Арсенал”нинг Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг “Порту” билан жавоб учрашувида пенальтилар сериясида ғалаба қозонгани ва турнирнинг чорак финалига йўл олгани ҳақида фикр билдирди.

“Албатта, Чемпионлар лигасида илк бор ўйнаш шахсан мен учун ажойиб туйғу, бироқ клуб ҳам кўп йиллар давомида илк бор чорак финалга чиқди. Учрашув бошиданоқ биз жуда яхши ўйнадик. Биз устунлик қилдик, вазиятлар яратдик, аммо якунда пенальтилар сериясига келиб қолди.

Бу мавсумда пеналтилар устида кўп ишладик ва дарвозабонлар мураббийи ва жамоаси билан қилинган барча машаққатли меҳнат ўз самарасини берди. Шахсан мен учун ҳам, жамоа учун ҳам ажойиб лаҳза. Мен бахтлиман, чунки Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичида иккита пенальтини қайтардим. Рақиблар бизга қийинчилик туғдирди, улар ўз ўйинларини ўтказишди", — дея Райянинг сўзларини келтиради BBC.

Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Арсенал" ва "Порту" ўртасидаги жавоб учрашуви пеналтилар серияси билан якунланган эди. Учрашувнинг асосий вақтида Лондон клуби рақибни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув қўшимча бўлимларда давом этди, унда жамоалар гол ура олмади. Пенальтилар сериясида “Арсенал” футболчилари кучлироқ эди – 4:2.

Киритилди: 10:57, 13.03.2024.
Ўқилди: 731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик