Каталониянинг "Барселона" клуби марказий ҳимоячиси Рональд Араухо "Наполи" билан ўйиндан кейин (3:1) клубдаги келажаги ҳақида гапирди.
"Бу клубдаги келажагим клубнинг ўзига боғлиқ, мен ўзим тарк этмоқчи эмасман. Мен Хавидан ишончи ва мен учун қилган барча ишлари учун миннатдорман. У қолишини истардим”, - деди уругвайлик ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.