Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Пишчур: ОЧЛдаги гол ва Олий Лигадаги хет-трик

Баҳо:
+ | -

Мавсум оралиғида «Бунёдкор» ўз таркибига икки нафар легионер – сербиялик ярим ҳимоячи Марко Блажич ва украиналик ҳужумчи Александр Пишчурни қўшиб олди.

29 январь куни 32 ёшга тўлган Александр Пишчур Тошкент клубига Украина Биринчи Лигасида иштирок этадиган Киевнинг «Оболонь» жамоасидан келиб қўшилди.

Пишчур «Бунёдкор» сафидаги илк расмий ўйинини 27 февраль куни ўтказди. Шу куни Миржалол Қосимов шогирдлари Осиё Чемпионлар гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Японияда маҳаллий «Санфречче Хиросима» клубига қарши майдонга тушишди. Дебют муваффақиятли чиқди. Украиналик ҳужумчи илк дақиқалардан майдонга тушиб, охир-оқибат тошкентликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган ўйиннинг 45-дақиқасида ҳисобни очган эди.

Орадан беш куни ўтиб украиналик ҳужумчи «Бунёдкор» асосий таркибида 22-Чемпионат 1-турида «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушди. Танаффусгача Пишчур иккита пенальтини муваффақиятли тарзда амалга оширди, иккинчи таймда эса яна битта гол уриб, Олий Лигадаги биринчи ўйинидаёқ хет-трикни расмийлаштирди. Биринчи турда бошқа ҳеч бир футболчи бунча кўп гол урмади, натижада Пишчур учта гол билан тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олди.

Тўпурарлар:
Александр Пишчур («Бунёдкор») – 3;
Элёр Жаҳонов («Гулистон») – 2;
Зайниддин Тожиев («Локомотив») – 2;
Фарҳод Тожиев («Локомотив») – 2.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 18:39, 05.03.2013.
Ўқилди: 4959 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.