Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Шўртан» - «Пахтакор»: Мерзляков собиқ жамоасига қарши

Баҳо:
+ | -

8 март, жума куни олий лигада "Пахтакор" 2-тур учрашувида майдонга тушади.

Унда тошкентликлар Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади. Мазкур беллашувда бу йилдан "Пахтакор" таркибига қўшилган Александр Мерзляков ўзининг собиқ клубига қарши майдонга тушиши мумкин.

Ғузорликлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, жамоани кўплаб футболчилар тарк этишди. Эдгар Гесс эса ўша йўқотишларнинг ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилди. Таркибга ўн нафар атрофида янги ўйинчилар таклиф этилди. Биринчи турда Бекободда "Металлург" билан ўйинда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:
Леус, Отахонов, Крушельницкий, Алиқулов, Фоменко, Соломин, Жўрабоев, Пономарёв, Абибуллаев, Востриков (Аббос Омонов, 70), Қодирқулов (Райимқулов, 46).
 
Ҳозирга қадар жамоалар олий лигада 16 марта тўқнаш келганлар. Уларнинг 14тасида "Пахтакор" зафар қучган, битта баҳсда дуранг, яна бирида ғузорликларнинг муваффақияти кузатилган. Гол уриш борасида пахтакорчилар яққол устун, 45-8. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабаси 6:0, "Шўртан"ники 3:1. Ўтган йилги ўйинларда Ғузорда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган, Тошкентда эса ҳисоб очилмаган.
 
Ёшлар таркиблари беллашуви 7 март куни соат 16:00да, асосий таркиблар баҳси 8 март куни соат 16:00да бошланади. "Пахтакор"нинг асосий таркиби кўк рангли футболкаларда майдонга тушади. Ўйинни бевосита стадиондан кузатиш учун жамоамиз мухлислар клубидан 50 нафар ишқибознинг Ғузорга етиб бориши кутилмоқда.
 
Олий лига. 2-тур.
«Шўртан» – «Пахтакор»
Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдулҳамид Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Николай Мешков (Самарқанд).
Назоратчи: Радик Серазетдинов (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 11:59, 06.03.2013.
Ўқилди: 3475 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12869]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6564]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5260]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4677]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4249]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3457]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2582]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2029]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1930]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1734]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик